“Италия мамлакати 32 йил мобайнида Ливияни мустамлака сифатида бошқаргани учун товон пули тўламаса, у ҳолда Ливияда фаолият юритувчи Италия компаниялари мамлакатдан ҳайдаб чиқарилади”, - деди Ливия давлати етакчиси Муҳаммад Каддафи.

Мисрат шаҳрида ўтган аëллар фестивалида қилган нутқида, Каддафи: “Римликлар товон пули тўламаса анча нарсадан айрилади. Биз мамлакатда фаолият юритувчи, нефт маҳсулотини Италияга етказиб берадиган “Эни” концернини ëпамиз”, - деди
1998 йили Рим ва Триполи ҳамкорлик декларациясига қўл қўйган эди. Унда Италия ҳукумати, 1912 йилдан 1944 йилга қадар, Ливия мамлакатига келтирган зиëни учун узр сўраган эди.