Ўзбекистонда жорий йилнинг 15 октябридан бошлаб конвертация жорий этилади

8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Рустам Азимов Халқаро валюта жамғармаси вакили Эрик де Врайер иштирокида матбуот анжумани ўтказди.

Ушбу анжуманда Р.Азимов Ўзбекистонда жорий йилнинг 15 октябридан бошлаб миллий валютанинг эркин конвертацияси жорий этилишини маълум қилди. Вазирнинг сўзларига қараганда, 15 октябрдан бошлаб мамлакатдаги юридик ва жисмоний шахслар чекланмаган миқдорда валюта сотиб олиш имконига эга бўлади.