Фаластин лидери Ясир Арафат янги Кабинети аъзолари масаласини муҳокама этиш учун Бош вазир ва бошқа расмийлар билан бугун ёпиқ эшиклар ортида учрашув ўтказди.

Бош вазир Аҳмад Қуреининг ҳукумати фармойиш билан ташкил этилган. Аммо ҳукумат аъзолари рўйҳати парламент томонидан тасдиқланиши керак.