Бугун Исроил қўшинлари Ғазо Сектори жанубидаги Рафаҳ қочқинлар лагерида ҳарбий операцияларни давом эттирмоқда.

Фаластинлик тиббиёт ходимларига кўра, тунги тўқнашувларда камида икки одам нобуд бўлган.
Кеча Рафаҳдаги тўқнашувда етти фаластинлик, жумладан, икки бола нобуд бўлди ва ўнлаб фаластинликлар яраланди.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан Рафаҳ қочқинлар лагерида тинч фуқаролар Исроил аскарлари томонидан ўлдирилганини қоралади.