Ўзбекистонлик спортчилар Марказий Осиё ўйинларида иштирок этади

Ўзбекистон делегацияси таркибида 126 нафар спортчи ва мураббий бор. Хабарларга қараганда, ўзбекистонликлар волейбол ва баскетбол бўйича мусобақаларда иштирок этмайди. Улар спортнинг тўққиз тури – бокс, дзюдо, енгил атлетика, теннис, камондан ўқ отиш, таэквондо, кураш, эркин ва юнон-рум кураши бўйича беллашади.

Мутахассисларнинг айтишича, ўзбекистонликларнинг бокс, эркин ва юнон-рум курашида олтин медалларни қўлга киритиш имконияти жуда юқори.

Эслатиб ўтамиз, V Марказий Осиё ўйинлари Тожикистон пойтахти Душанбеда 14 октябрь куни бошланади. Барча спорт турлари бўйича ғолиблар 22 октябргача аниқланади.