Бали портлашларида қурбон бўлганларни хотирлаш учун бугун Индонезия оролида юзлаб одам тўпланди.

2002 йил 12 октябр куни Индонезиянинг Бали оролидаги тунги клублар портлатилгани оқибатида 202 одам нобуд бўлди. Қурбон бўлганларнинг 88 нафари австраликлар эди.
Мазкур хотира маросимида қатнашган Австралия Бош Вазири Жон Ховард австраликлар ушбу фожиани унутмасликларини айтди. У Австралияга қўшни давлатларни терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишга чақирди.