Бугун Тбилисида Грузия Марказий Сайлов Комиссиясининг Котиби Георгий Миканадзе номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди.

Комиссия матбуот вакилига кўра, Миканадзе касалхонага ëтқизилган.
Миканадзе Президент Эдуард Шеварднадзе томонидан Сайлов Комиссиясига тайинланган беш аъзонинг биридир. Қўшма Штатлар маъмуриятининг воситачилигида тузилган келишувга биноан, Грузия Марказий Сайлов Комиссиясининг қолган 9 аъзоси мухолифат партиялари томонидан тайинланган.
2 ноябрда Грузияда парламент сайловларини ўтказиш режалаштирилган.