Бугун Малайзияда Ислом Конференцияси Ташкилотига аъзо давлат Ташқи Ишлар Вазирлари Исроилни Сурияга қарши амалга оширган ҳаво ҳужумлари ва Фаластин ҳудудларида ҳарбий амалиëтларни давом эттираëтгани учун қораладилар.

Малайзия Ташқи Ишлар Вазири Саид Албар, Исроил ҳарбий кампанияси Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келишидан огоҳлантирди.
Айни пайтда, БМТ расмийларининг айтишларича, Исроил ҳарбийлари Ғазодаги Рафоҳ муҳожирлар лагерида икки кундан бери рейдлар ўтказаëтгани оқибатида қарийб 1.500 фаластинлик уйсиз қолган. Исроилнинг мазкур ҳарбий амалиëтлари давомида саккиз фаластинлик отиб ўлдирилди ва ўнлаб одам яраланди.