"Шеньчжоу-5" номли космик кемани 38 ëшли ҳарбий авиация подполковниги Ян Ливэй бошқармоқда. Кема космодромдан кўтарилгач, Хитой Президенти Ху Цзинтао лойиҳа амалга ошганидан хурсандлигини билдирди
- Ўртоқлар, узоқ кутилган онларимиз етиб келди. “Шенжоу-5” осмонга кўтарилди. Астронавтимиз ҳеч қандай муаммосиз космосга чиқди. Бу -Хитой халқининг илм ва технология соҳаларида глобал муваффақиятга эришишидан далолатдир, - деди Хитой Президенти.
Россия космик агентлиги бошлиғи ўринбосари Николай Моисеев, Хитойни космик клубга аъзо бўлганлиги билан табриклади.
Режа бўйича, Ян Ливэй ўз кемасида ер атрофини 23соат ичида 14 маротаба айланади ва 16 октябр куни эрталаб Монголия ҳудудига тушади.
Шундай қилиб Хитой Совет Иттифоқи ва АҚШдан сўнг ўз фуқаросини фазога учирган учинчи мамлакат ҳисобланади.