АҚШ Давлат Департаменти Покистон билан Ҳиндистонни ядровий дастурларини ривожлантиришдан ўзини тийиб туришга чақирди.

Бундай мурожаатга, Покистон томонидан икки ҳафта ичида уч маротаба ўтказилган ракета синовлари сабаб бўлди.
“Бундай ҳаракат билан, Вашингтон Исломобод билан Деҳлини ўзаро ишонч доирасида музокаралар бошлашига чақирмоқда”, - деди АҚШ Давлат Департаменти вакили Ричард Баучер.