Пайшанба куни Мадридда Ироққа ëрдам бериш масаласига бағишланган халқаро анжуман иш бошлайди.

Ушбу икки кунлик конференцияда Қўшма Штатлар делегациясига етакчилик қилувчи Давлат Котиби Колин Пауэлл бугун донор давлатларни Ироқдаги қайта қуриш ишлари учун кўпроқ молиявий ëрдам беришга чақирди.
Пауэлл қайд этишича, Ироқдаги қайта қуриш ва барқарорлик ўрнатиш ишлари фақат етарли миқдорда халқаро ëрдам берилган тақдирдагина муваффақиятли бўлади.