Бағдод йўлларидан бирида портлаш юз берди.

Гувоҳларнинг фикрича, портлаш АҚШ ҳарбий автоколоннаси “Теҳрон майдони” номли ер ости йўлига яқинлашганида рўй берган. Портлаш натижасида АҚШ ҳарбийларидан икки нафари яраланган.
Бағдодда ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ ҳарбийларини бошқараëтган Рикардо Санчес сўнгги вақтларда кунига 35 нафарга яқин АҚШ ҳарбийсига қарши ҳужумлар уюштирилаëтганлигини хабар қилган.