АҚШ Озарбайжонда президентлик сайловлари эркин ва адолатли ўтмаганлигини танқид қилди.

АҚШ Давлат Департаменти вакили Адам Эрелининг таъкидлашича, сайловлар давомида демократик меъëрларнинг жиддий бузилиши кузатилган.
Шунингдек, сайловлардан кейинги тартибсизликларни уюштирганликда гумон қилинаëтган муҳолифат кучларининг ҳукумат томонидан қўлга олиниши ҳам Вашингтонни ташвишга солмоқда.
- Шунга қарамасдан, АҚШ президентликка сайловларда ғолиб чиққан Илҳом Алиев ва мамлакатнинг янги раҳбарияти билан алоқани қўллаб-қувватлайди, - деди Адам Эрели.