БМТ Бош Ассамблеяси Исроилнинг Фаластин билан чегарадош ҳудудларда хафвсизлик деворини қуриш режасини қоралаш ҳақидаги резолюцияни кўпчилик овоз билан маъқуллади.

144 та мамлакат резолюция қабул қилиниши учун овоз берди. 4 мамлакат қарши овоз билдириб, 12 мамлакат вакиллари овоз беришда қатнашмади.
Резолюцияда Исроил томонидан қуриладиган тўсувчи иншоотлар халқаро қонунларга зид, деб ëзилган.
Аммо Исроил раҳбарияти БМТ резолюцияси қабул қилинишига қарамай, хавфсизлик деворини қуришни тўхтатмаслигини айтган. Ҳукуматнинг таъкидлашича, девор Фаластин жанггариларидан Исроил ҳудудини ҳимоя қилади.