Россиянинг ЮКОС нефт ширкати ўз бошлиғи Миҳаил Ходорковскийга юклатилган айбловларни "асоссиз деб хисоблайди"- деб баëнот берди ЮКОСнинг матбуот котиби Александр Шадрин.

"Бош прокуратура Ходорковский қамоққа олиниши билан боғлиқ жанжал ЮКОС нефт ширкатини айблаш учун исбот етарли эмаслигини ҳаспўшлайди", деб ўйламоқда дейди Александр Шадрин.
Кеча Москвадаги суд Ҳодорковскийни қамоққа олиш юзасидан санкция берганди.
ЮКОС раҳбари Россия жиноят кодексининг 7 моддаси билан айбланмоқда.
Яблоко партияси ва Ўнг кучлар иттифоқи ўзларининг қўшма баëнотида Ходорковскийнинг қамоққа олинишини қаттиқ танқид остига олишди.