Бугун Беларус ҳукумати мамлакатда фаолият кўрсатган ягона яҳудийлар мактабини ëпишга қарор қилди.

Шаҳар раҳбарлари бундан буëн якшанба кунлари хизмат кўрсатиб келган яҳудий мактаби ўз фаолиятини давом эттирмаслигини билдирди.
Мактаб яҳудийлар тарихи ва маданияти фани бўйича билим берган.
Яҳудийлар жамияти аъзоларининг таъкидлашича, бу Беларус раҳбарлари томонидан яҳудий мактабларининг ëпилишига қаратилган сўнгги икки ой ичидаги 3 ҳаракатидир.
Бундан олдин яҳудий тилида дарс берувчи яна икки мактаб фаолияти тўхтатилган.