Бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти миллий мувофиқлаштирувчилари кенгашининг мажлиси бошланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматидан олинган хабарларга қараганда, уч кун давом этадиган ушбу тадбирда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг 31 октябрда Тошкентда ўтказиладиган илк мажлиси билан боғлиқ масалалар муҳокама этилади. Хусусан, мувофиқлаштирувчилар тузилма ижроия қўмитаси ва котибиятидаги ўринларни тақсимлаш, иш йўналишлари ва иш муддати каби масалалар юзасидан музокаралар олиб боради.