Бугун Исроил ҳарбийлари Ливандаги “Хизбуллоҳ” гуруҳи Исроилнинг чегара ҳудудларига яна ҳужум уюштиришни режалаштираëтганини маълум қилди.

Кеча “Хизбуллоҳ” кучлари мунозарали чегара ҳудудларидаги Исроил позицияларини ўққа тутди. Исроил бунга жавобан Ливаннинг жанубий минтақаларига ҳаво ҳужумлари қилди.
“Хизбуллоҳ” гуруҳи фаластинликлар ва Сурияга қарши ҳарбий ҳаракатлар қилгани учун Исроилдан ўч олиш мақсадида мунозарали чегара ҳудудларини ўққа тутганини билдирди.