Бугун Қўшма Штатлар ўз фуқароларини Саудия Арабистонида террорчилик ҳужумлари юз бериши эҳтимолидан огоҳлантириб, бу мамлакатга саëҳат қилмасликка чақирди.

Вашингтон маъмурияти террористлар Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатларининг Саудия Арабистонидаги манфаатларига ҳужум уюштиришни режалаëтган бўлиши мумкинлиги ҳақида ахборотга эга экани билдирилди.
Британия ҳам ўз фуқароларини террорчилик ҳужумлари юз бериши эҳтимоли туфайли Саудия Арабистонига бормасликка чақирмоқда.