АҚШ Давлат Котибининг ўринбосари Ричард Армитажга кўра, Қўшма Штатлар Эрондаги режимни ўзгартиришга ҳаракат қилмайди, аммо бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият яхшиланишини хоҳлайди.

Ричард Армитажнинг айтишича, Қўшма Штатларнинг Эрон сиëсати бу мамлакатда оммавий қирғин қуроллари яратилиши ва террорчиларга ëн босилишига қаршилик кўрсатиш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва диний эркинликни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Америка расмийси Қўшма Штатлар Эрон ҳукумати билан чекланган даражада алоқани қайта ўрнатишга тайëр эканини маълум қилди. Аммо у расмий Теҳрон Эронда ҳибсда сақланаëтган Ал-Қайда аъзолари тўғрисида маълумот бермагунигача муносабатлар яхшиланмаслигини қайд этди.