Россия чегарачилари Тожикистон – Афғонистон чегарасида 70 килограмм героинни қўлга туширди.

Россия Федерал Хавфсизлик Хизматининг Чегара Департаменти расмийларига асосланиб ИТАР ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, героин шанбага ўтар кечаси Панж дарёси яқинида топилган.
Жорий йил бошидан бери Россия сарҳадчилари Тожикистоннинг Афғонистонга туташ чегара минтақасида 4.5 тонна гиёҳванд моддани қўлга тушириб, мусодара қилдилар.