Покистон Президенти Парвез Мушарраф Хитой раҳбари Ҳу Цзинтао ва бир қатор ҳукумат аъзолари билан музокаралар ўтказиш учун Пекинга борди.

Дам олиш кунлари Мушарраф Хитойнинг Ҳайнан оролида ўтган Осиë ишбилармонлари ва сиëсий етакчилари иштирокидаги йиғинда қатнашди.
Форумдаги чиқишида Покистон раҳбари унинг иштирокчиларини Покистон билан ҳамкорликка чақирди.
Хитойнинг “Синхуа” ахборот агентлиги маълум қилишича, Мушарраф Покистон ва Хитой ўзаро иқтисодий ҳамкорлик йўналишини аниқламоғи лозимлигини қайд этган.
Хитойдан сўнг, Парвез Мушарраф Жанубий Кореяга расмий ташриф билан боради.