Покистон Президенти Парвез Мушарраф унинг мамлакати Ҳиндистон билан тинчлик ўрнатишга интилаëтгани, аммо Кашмир муаммосини инкор этиб бўлмаслигини таъкидлади.

Пекинда талабалар олдида қилган чиқишида Парвез Мушарраф Покистон Ҳиндистон билан тенг музокаралар олиб бориш истагидалигини билдирди.
Икки мамлакат ўз мустақиллигини эълон қилганидан сўнг, 3 бор бир-бирига қарши уруш олиб борган. Уларнинг иккиси эса, Кашмир туфайли юз берган.
Фақатгина мазкур йилнинг апрел ойида Ҳиндистон Бош вазири Атал Важпайи Покистонни музокаралар олиб боришга чақирганидан сўнг, икки давлат ўртасидаги муносабатлар бир оз илиқлашди.