Ироқдаги вазият чигаллигидан хавотирга тушган Испания Бағдоддан баъзи дипломатларини чақириб олаëтганини эълон қилди.

- Дипломатлар вақтинча чақириб олинаяаптилар ва улар ўз миссияларини бажариш учун яна Ироққа қайтадилар, деди Испания Ташқи Ишлар вазири Анна Паласио.
Ироқдаги урушда АҚШ ва Британия иттифоқдоши ҳисобланган Испания сўнгги ҳафтада Ироқдаги дипломатлари сонини қисқартираëтган учинчи мамлакатдир.