Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси Бишкекдаги АҚШ ҳарбийлари жойлашган ҳаво ҳарбий базасида қўлбола бомба ясаш режасида бўлган уч кишини қўлга олганлиги ҳақида хабар берди.

Миллий Хавфсизлик Қўмитаси матбуот котибининг сўзларига кўра , қўлга олинганлар “Ганси” ҳаво базасида ўта кучли портловчи моддани жойлаштириш арафасида бўлган.
“Ганси” ҳаво база вакиллари эса, тайëрланаëтган террорчилик ҳужумларидан хабари бўлмаганини билдирган.
Миллий Хавфсизлик Қўмитаси аъзоларининг таъкидлашича, қўлга олинганлар “Ҳизб-ут-Таҳрир” гуруҳига аъзодир.
Портловчи модда , улардан бирининг уйидан топилган.