Эрон олий хавфсизлик кенгаши раҳбари Ҳасан Руҳоний бугун Москвага келди.

Ташрифдан мақсад Эрон ядровий дастури билан боғлиқ муаммоларни Россия раҳбарияти билан муҳокама қилишдан иборат эканлиги айтилмоқда.
Россия Эроннинг Бушехр шаҳрида атом реактори қурилиш ишларига технологик ëрдам кўрсатади.
Ташриф арафасида Рухоний Венада Халқаро Атом энергияси бўйича агентлик раҳбари Муҳаммад ал Барадай билан учрашди.
20 ноябр куни МАГАТЕ Эрон ядровий дастури бўйича ҳисоботни эълон қилади.
АҚШ Эрон яширин тарзда ядровий қурол устида иш олиб бораяпти деган гумонни доимо илгари суриб келади.