Японияда умумҳалқ сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Мамлакат парламенти қуйи палатасининг 480 нафар депутати қайта сайланади.
Жамоатчилик фикрини ўрганиш ташкилотлари ўтказган сўров натижаларига кўра кўпчилик ҳозирги бош вазир Дзюнтиро Коидзумининг Либерал Демократик партиясини қўллаб қувватламоқда.
Муҳолифат томонидан танқид қилинаëтган япон ҳукумати бошлиғи сайловчилар мандатини яна қўлга киргизиб бошланган иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш умидини билдирди.