АҚШ ҳарбийлари афғон аскарлари билан ҳамкорликда Афғонистон шарқида янги ҳарбий амалиëт бошлаганллари ҳақида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, амалиëт ўтган жума куни Нуристон ва Кунор вилоятларида бошланган.
Икки йил олдин АҚШ ҳарбийлари томонидан ағдарилган “Толибон” режими қолдиқлари сўнги ойларда АҚШ қўшинлари кучлари ва Афғонистон ҳукуматига қарашли кучларга ҳужумларни кучайтирди.
Бугун Зобил вилояти ҳоким ўринбосари Мулви Муҳаммад Афғонистоннинг 4 минтақасини “Толибон” жанггарилари назорат қилаëтганини баëн қилди қилди.
Кеча қуролли кучлар Зобил вилояти ҳокими уйини портлатган.
Ҳоким ўз вақтида уйини тарк этишга улгурган.