Дастлабки маълумотларга кўра, Абашидзенинг “Янги туғилиш партияси” Парламент сайловларида Эдуард Шеварднадзенинг “Янги Грузия” партиясидан сўнг иккинчи ўринда кетаëтган эди.
Аммо мухолифат кучлари ҳукуматни сайловларни сохталаштирганликда айбламоқда.
Бугун Ажария пойтахти Батумининг марказий кўчаларига чиққан минглаб одам Шеварднадзени қўллашини билдирди.
Тбилисида эса, аксинча мухолифатга аъзо минглаб одам Эдуард Шеварднадзе истеъфосини талаб қилди.
Грузия Марказий Сайлов Қўмитаси ўтган Парламент сайловларида қонун бузишлар рўй берганини туфайли овозларнинг деярли 10 фоизини бекор қилиб, шу ҳафта сўнггида 27 сайлов участкасида қайтадан сайлов ўтказилишини эълон қилди.
Кеча Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзенинг мухолифат кучлари етакчилари Нино Бурджанадзе,Михаил Саакашвили ва Зураб Жвания билан олиб борган музокаралари ҳеч қандай самара бермади.