Фирдавс Кейинги йилларда Ўзбекистон бозорларида бўлаётган воқеалар солиқчилар ва тадбиркорларнинг муносабатларини анча кескинлаштирди. Мамлакат ҳукуматининг бозорлар фаолиятини тартибга солиш ҳақидаги қарорлари ижроси бу тоифаларни бир-бирига салкам душман қилиб қўйди.
Бозорда савдо қиладиган тадбиркор аёлнинг айтишича, ҳукуматнинг бозор тўғрисидаги бирор қарори чиқиши билан солиқчининг икки кўзи савдо аҳлининг товарида бўлади. У иложи борича, савдогарнинг молини тортиб олишга ҳаракат қилади.
Яқинда “Қашқадарё” газетаси томонидан ўтказилган ижтимоий тадқиқот-сўров натижалари диққатга сазовор. Таҳририят ходимларининг айтишича, бу сўровда якка тартибдаги тадбиркорлар ва солиқ хизмати вакиллари иштирок этган. “Тадбиркорлар ва уларнинг фаолиятини назорат қиладиган органлар ўртасидаги муносабат қандай», деган саволга тадбиркорларнинг 51,6 фоизи “ёмон” дея жавоб қайтарган. Солиқчиларнинг 63 фоизи эса “яхши”, деб баҳо берган. Бор-йўғи ўн фоиз тадбиркоргина ўзаро муносабатлар яхши, деган фикрни айтган.
“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган тадбиркорларнинг аксарияти солиқчиларга эътирозларини яшириб ўтирмади. Уларнинг фикрича, ўзаро муносабатларнинг кескинлашувида солиқчиларнинг ҳиссаси кўпроқ. Тадбиркорлардан бири солиқчи ва милиция ходимини босқинчига ўхшатади. Унинг фикрича, улар бозорга кириб келгач, ҳеч қандай гап-сўзсиз бирданига тадбиркорнинг товарига ёпишади. Шундай бўлгандан кейин яхши муносабат тўғрисида қандай гап бўлиши мумкин, дейди тадбиркор.
Сўров натижаларига кўра, солиқчилар муносабатларнинг яхшиланишига яширин иқтисодиётнинг мавжудлиги ва ҳуқуқий билимларнинг етарли эмаслиги тўсиқ бўлаётганини сабаб қилиб кўрсатган. Назорат қилиш органлари вакилларининг фикрича, ўзаро муносабатларнинг ёмонлигига тадбиркорлар сабабчи. Чунки улар солиқларни тўламайди, даромадини яширади.
Айрим тадбиркорлар эса назоратчиларни ҳам тушунишга ҳаракат қилади. Тадбиркор Манзура Ҳасанованинг таъкидлашича, ўзаро муносабатларнинг совуқлигига солиқчи ёки милиция ходими эмас, балки чиқарилаётган қарорлар сабабчидир.