Бугун бир Румин ҳарбий хизматчиси ҳарбий кийимли шахс томонидан отиб ўлдирилган.

Қандаҳор аэропортидаги Афғонистон кучларининг етакчиси, генерал Саид Муҳаммаднинг айтишича, руминияликларга қарашли 5та зирҳли машина Покистон чегарасидан Қандаҳордаги ҳаво базасига қайтаëтган пайтда, “Тур Кўтал” масканида тўхтатилиб, ҳарбий кийимда бўлган одам томонидан ўққа тутилади.
Бир румин ҳарбийси ҳалок бўлиб , қолганлар яраланади.
Бундай натижани кутмаган руминлар қотилга қарата дарҳол ўқ узади.
“Толибон” ҳаракати вакили мазкур ҳодиса учун масъулиятни “толибонлар” ўз зиммасига олганлигини таъкидлади.