Чехия полицияси оғирлиги 3 килограмм бўлган номаълум турдаги радиоактив моддани 700 минг долларга сотишга уринган икки Словакия фуқаросини қўлга олди.

Бугун Чехия Ички Ишлар вазирлиги матбуот котиби эълон қилган баёнотда, мазкур шахслар кеча Брно шаҳридаги меҳмонхонада ҳибсга олингани маълум қилинган.