Грузиянинг 9 сайлов участкасида бугун парламентга қайта сайловлар ўтмоқда.

Бу сайлов участкаларидаги 2 ноябр кунги натижалар ҳақиқий деб хисобланмаганди.
Грузиядаги сайлов участлклари сони 2800 эканлиги хисобга олинса, бугун сайлов ўтаëтган участкалар натижалари умумий сайлов жараëнига таъсири сезиларли бўлмаслиги айтилмоқда.
Тбилиси кўчаларида тинимсиз норозилик митинглари ўтказаëтган мухолифат, умуман сайлов натижаларини бекор қилинишини ва мамлакат президенти Эдуард Шеварднадзе истеъфосини талаб қилмоқда.