Бугун НАТО Бош Котиби Жорж Робертсон ташкилот раҳбари лавозимини топширишдан олдин режалаштирган сўнгги сафарини Косовога қилди.

Робертсоннинг Косово Президенти Иброҳим Ругова, Парламент раиси Нексат Дачи ва Бош Вазир Бажрам Рекзепи билан учрашиши режаланган.
Келаси йил январида НАТО Бош Котиби лавозимини Голландия Ташқи Ишлар Вазири Яп Де Хуп Схеффер эгаллайди.