Бугун Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари коалиция кучларини нишонга олаëтган қуролли гуруҳларга қарши ҳужумларни янада кучайтирди.

Америка ҳаво кучлари Бағдод яқинидаги Бақуба ва бошқа ҳудудларга ҳар биттаси 225 килограмм бўлган бомбалар ташлади. Бу минтақалар танклардан ҳам ўққа тутилгани билдирилди. Америка ҳарбийларига кўра, собиқ режимга содиқ шахслар коалиция кучларига ҳужум қилишда мазкур ҳудудлардан фойдаланган.
Бугун Мосулда портлаш юз бергани оқибатида яна икки Америка ҳарбийси яраланди.