Учрашувдан кейин Харрозий Эрон Ироқнинг ички ишларига аралашмаслигини такрорлади. Унга кўра, расмий Теҳрон Ироқда барқарорлик ўрнатиш учун ëрдам беришга тайëр. Харрозий Ироқда халқ иродасига асосланган мустақил, таъсирчан ҳукумат ташкил қилинишига чақирди.
Кеча Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий Америка тайинлаган Ироқ Бошқарув Кенгашини тан олди. “Эрон ҳукумати Ироқ Бошқарув Кенгашини эътироф этади ва бу кенгаш халқ билан биргаликда мамлакатни бошқариш ҳамда мустақиллик сари одимлашга қодир эканига ишонади”, деди Хотамий.