БМТ Бош Котиби Кофи Аннан бой давлатларни дунëдаги миллионлаб камбағал одамларга ëрдам бериш учун келаси йилда 3 миллиард долларни хайрия қилишга чақирди.

Аннанга кўра, 21 мамлакатда жумладан, Африка, Шимолий Корея, собиқ Совет республикалари ва Чеченистонда уруш ва табиий офат, ва турли бўҳронлар оқибатида уй-жойларидан ажралган тахминан 45 миллион одам оғир шароитда кун кечирмоқда.