МДҲга кирувчи 6 мамлакат ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасидаги йиғилиш Бишкекда ўтмоқда.

Ташкилотга Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари аъзодир.
Ташкилот аъзоларининг маълум қилишича, йиғилиш давомида дунëда рўй бераëтган воқеалар ҳамда коллектив хавфсизлик тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Кун тартибидан Афғонистондаги вазият ҳам ўрин олган.
Йиғилиш аъзоларининг Кирғизистон Президенти Аскар Ақаев билан учрашиши ва Қант шаҳрида очилган Россия ҳаво базасини бориб кўриши режалаштирилган.