21 ноябр куни Москвада милиция ходимлари Россия ҳудудига ноқонуний йўл билан кириб келган 600нафар одамни қўлга олди.

Россия Ички Ишлар Вазирлиги хабарига кўра,қўлга олинганлар Осиëнинг жануби-шарқий ҳамда Марказий Осиë давлатлари фуқароларидир.
Текширувлар давомида оëқ кийим тикувчи, аëлларнинг пардоз воситалари ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи 18 га яқин яширин мини - фабрика топилган.
Ички Ишлар ходимларининг таъкидлашича,қўлга олинганлар тез вақт ичида мамлакатдан депортация қилинади.