АҚШ Маъмурияти Грузияда ўтган Парламент сайловларида кўпсонли қоида бузишларга йўл қўйилганинии ва расмий сайлов натижалари халқ иродасини акс эттирмайди, деб ҳисоблайди.

АҚШ Давлат Департаменти вакили Адам Эрелининг фикрича, Грузиянинг кўпгина районларида сайлов натижалари сохталаштирилган.
Пайшанба куни эълон қилинган сайлов натижаларига кўра, сайловда Президенга хайрихоҳ “Янги Грузия учун” партияси нг кўп овоз олган.
Президент Эдуард Шевардназде янги парламентнинг биринчи мажлиси шанба куни ўтказилади, деб баëнот берди.
Мухолифатчилар етакчиларидан бири Михаил Саакашвили парламент ишида қатнашмаслигини маълум қилди.
Мухолифатчилар Эдуард Шеварднадзе истеъфосини талаб қилмоқда.