Кеча Тахас штатидаги Даллас шаҳрида минглаб америкаликлар 1963 йил 22 ноябр куни собиқ АҚШ Президенти Жон Ф.Кеннеди ҳаётига суиқасд уюштирилган куннинг 40 йиллигини ёд этдилар.

Вашингтон яқинидаги Арлингтон қабристонида эса Кеннедилар оила аъзолари ўша машъум кунни мамлакатнинг 35-Президенти қабри олдида ёд этдилар.
АҚШнинг ҳозирги Президенти Жорж Буш ҳам Жон Кеннеди хотирасини илиқ сўзлар билан эсга олди.