Бугун Қирғизистон Президенти Аскар Ақаевнинг расмий ташриф билан Норвегияга бориши кутилмоқда.

Ташрифи чоғида Қирғизистон раҳбари Норвегия қироли Гералд, Бош Вазир Кëл Мане Бондевик ва Норвегиянинг бошқа расмийлари билан учрашади.
Икки давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибидан иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш, қазилма бойликлар дастури, туризм, телекоммуникация ва атроф –муҳит масалалари ўрин олган.
Акаевнинг Норвегиядан АҚШга йўл олиши кутилмоқда.
Океан ортида Акаевнинг Жаҳон Банки раҳбарлари билан учрашиши ва АҚШнинг Монтана штатига ташриф буюриши режалаштирилган.