1999 йил Тошкентда рўй берган портлашларга алоқадорликда айбланган ўзбек фуқароси ўз кўрсатмаларидан бош тортди.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракат етакчиларидан бири Зайниддин Асқаров ўша пайтда суд мажлисида гувоҳ сифатида қатнашиб,10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Ўзбекистонлик расмийлар ўша портлашларда Эрк партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳни айблаган эди.
Ўшанда Асқаров Муҳаммад Солиҳни ҳақиқатан ҳам ушбу портлашларга алоқаси борлиги ҳақида гувоҳлик берганди.
Кеча эса Миллий Хавфсизлик Қўмитаси томонидан уюштирилган учрашувда, Миллий Хавфсизлик Қўмитаси ходими Зайниддин Асқаров сақланаëтган камерани қисқа муддатга тарк этган вақтда, Асқаров журналистларга қуйидагиларни гапирган.