АҚШ ҳукумати Эрон билан ядровий соҳада ҳамкорлик олиб бораëтган Россия ва бошқа мамлакатларни хушëрликка чақирди.

АҚШ Давлат Департаменти Эронни ядровий қуролни тарқатмаслик борасида тўлақонли иш олиб бормаëтганини баëн қилди. АҚШ Давлат Департаменти вакили Ричард Баучернинг фикрича, Россия Теҳрон халқаро талабларга жавоб берган тақдирдагина, Эроннинг Бушер шаҳрида атом электростанцияси қуриб бериш ҳуқуқига эга.