АҚШ Президенти Жорж Буш Бағдодга қилган кутилмаган ташрифидан сўнг бугун Америкага қайтиб борди.

Буш америкаликларнинг Шукроналик байрамини Бағдоддаги АҚШ ҳарбийлари билан бирга нишонлади.
Хавфсизлик сабабларига кўра, Бушнинг 30 соатлик сафари у кеча Ироқ пойтахтини тарк этганига қадар сир сақланди. У Бағдодда ҳарбий кучларга Америка халқини хавф-хатардан ҳимоя қилаëтганлари учун миннатдорчилик билдирди