Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов Миллий Хавфсизлик вазири ҳамда Чегара Хизмати бошлиғи лавозимларига янги одамларни тайинлади.

Ниёзов томонидан 28 ноябр куни имзоланган фармонга кўра, 36 ёшдаги Аннагелди Гумманов Туркманистон Хавфсизлик Хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Ҳозиргача шу лавозимда ишлаб келган Ботир Бусаков Хорижлик фуқароларни рўйхатга олиш агентлиги бошлиғи ўринбосари лавозимига ўтказилди. Шунингдек, Туркманбоши 36 ёшли Аннанур Атжановни Чегара Хизмати бошлиғи этиб тайинланди.
Муҳим органлар раҳбарлари ўзгартирилгани сабаби маълум эмас.