Бугун Грузияда Президентликка номзод кўрсатиш муддати ниҳоясига етди.

Хозирча 4 январга мўлжаланган Президентлик сайловларида иштирок этиш учун 9 та номзоддан ариза тушди. Айни вақтда Грузия Лейбористлар партияси ўтказилажак президентлик сайловини бойкот қилишини билдирди.
Партия лидери Шалва Нателашивили 2 ноябрда сайланган парламентгина президент сайловини тайинлаши мумкин деб айтди.
Ўтган тунда Лейбористлар партияси биноси олдида портлаш юз берди аммо ҳеч кимга зиëн-заҳмат етмади
Грузия парламентида бугун бўлиб ўтаëтган фавқуллода мажлисда Марказий сайлов комиссияси раиси қилиб Зураб Чияберашивилли тайинланди. Чияберашивили бундан аввал "Адолатли сайловлар" нодавлат ташкилоти раҳбари сифатида фаолият олиб борганди. Шунингдек депуталар Тедо Жапаридзени Грузия Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинлашди.