АҚШнинг Кубадаги Гуантамано оролида жойлашган, толиблар ва “Ал-Қаеда” аъзоларидан иборат асирлар сақланаëтган харбий база офицери хавфсизлик чораларини бузганликда айбланди.

Полковник Жек Фарр Гунтаманода хавфсизлик тизимини бузганликда айбланаëтган тўртинчи америкаликдир.
АҚШ армияси қўмондонлик вакили Фарр махфий материаллар билан ишлаш меëрларига риоя қилмаган ва терговчиларни алдаганлигини айтди.
Гап қайси махфий хужжатлар борасида кетаëтгани ҳали аниқ эмас.