Кеча Москвадаги халқлар дўстлиги университетида 6 нафар талаба калтакланган.

Милиция маълумотига кўра талабаларга Миклуҳо-Маклай кўчасида скинхедлар хужум қилишган. Воқеа юзасидан 9 киши қамоққа олинган ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Москва милицияси хабарига кўра шанба куни Ямайка фуқаросини калтаклаган яна икки безори қўлга олинган.