Бугун Россия Президенти Владимир Путин Европа Иттифоқини Россиянинг Жаҳон Савдо Ташкилотига қўшилиш ҳаракатларига тўсқинлик қилаëтганликда танқид этди.

Путинга кўра, Европа Иттифоқи Россиянинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлишини расман қўллаб-қувватлаган бўлса-да, амалда эса “адолатсиз талабларни” қўймоқда.
Европа Иттифоқи Россия ўз саноати учун газ нархини суъний равишда арзон қилганидан хавотир билдирмоқда.
Путиннинг қайд этишича, Европа оғир саноатини ҳимоя қилиш Россиядан ўз саноати учун газни юқори нархда белгилашини талаб этмайди.